Ўзбекистон

Тошкентда сохта Ободонлаштириш ходимлари ушланди

Улар шу орқали кўчада тиланчилик қилишган.

Тошкентда сохта Ободонлаштириш ходимлари ушланди

Тошкент кўчаларида гўёки "Ободонлаштириш ходимлари" қиёфасида автоулов эгаларидан пул сўраб тиланчилик қилаётган айрим аёллар аниқланди. Бу ҳақида Чилонзор тумани ҳокимлиги маълум қилди.

 

Ҳокимлик эълон қилган видеорепортажда ободонлаштириш ходимлари мурожаат билан чиқиб, чорраҳаларда айрим аёллар ўзларини ободонлаштириш ходими сифатида таништириб, чорраҳаларда автомобиль эгаларидан пул сўраётган аёллардан бу ишидан қайтишини сўрашган.

 

Ҳокимлик масъул ходимларидан бири кўчада ободонлаштириш ходимларининг кийимларини кийиб юрган сохта ходимларнинг олдига бориб, уларни сўроққа тутганида, улар Олмазор тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бўлими ходимлари эканини айтишган. Шу вақтда Ободонлаштириш бўлими раҳбарига қўнғироқ қилиниб, ҳақиқатда шундай ходимлар борлигини сўралганида, тизимда бундай ходимлар йўқлиги аниқланган.

 

Сохта ободонлаштириш ходимлари улар ҳақиқатда ходим эмаслигини тан олиб, пул топишга имкони йўқлиги, шу сабаб шундай йўл орқали пул топишга мажбур бўлганини айтишган.

 

Шундан сўнг Ободонлаштиришнинг ҳақиқий аёл ходималари уларга мурожаат қилиб, бу йўлдан қайтишини илтимос қилишган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда сохта Ободонлаштириш ходимлари ушланди | Zamon.uz