Ўзбекистон

Лондонда “Хамса”нинг ноёб қўлёзмаси топилди

У Хожи Кирмоний томонидан кўчирилган.

Лондонда “Хамса”нинг ноёб қўлёзмаси топилди

Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги "Christie's" ва "Sotheby's" аукцион савдо уйларида бўлди.

 

Ташриф давомида “Christie's” аукцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлими бошлиғи Сара Пламбли мазкур ташкилот тарихи ва фаолияти билан қисқача таништирди. Ташкилотда мавжуд бир қатор нодир экспонатлар, тасвирий санъат асарлари ҳақида маълумот берди. 

 

Жумладан, Пламбли аукцион уйида сақланаётган айрим қўлёзмаларни меҳмонларга кўрсатди. Улардан бири шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган “Хамса” асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган “Шамс ва Муштарий” достонидир. Ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган.

 

Шундан сўнг Ислом сивилизацияси маркази вакиллари Лондон шаҳридаги яна бир ауцион савдо уйи – “Sotheby's”га борди. Делегация аъзоларини Ауцион савдолари бўлими раҳбари Бенедикт Картер қабул қилди. Савдо уйи ходимлари Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази вакилларига айни пайтда савдо уйи ихтиёрида бўлган, Марказий Осиё маданий меросига оид осори-атиқалар ҳақида маълумот беришди. Жумладан, VIII асрга мансуб суғдийлар либоси, сомонийлар даврига тегишли бўлган сопол идишлар, қадимий биноларга оид кошинлар, мамлуклар ва темурийлар даврида кўчирилгани тахмин қилинган Қуръони карим қўлёзмалари ҳақида тўхталиб ўтишди.

 

Ислом сивилизацияси маркази раҳбари аукцион савдо уйлари вакилларига Марказ билан ўзаро ҳамкорликни таклиф қилди. Шунингдек, мазкур аукцион савдо уйлари мутасаддилари 2025 йил март ойида Тошкентда ўтказилиши кўзда тутилган “Халқаро Ислом маданий мерос ҳафталиги”га ҳам таклиф этилди. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Лондонда “Хамса”нинг ноёб қўлёзмаси топилди | Zamon.uz