Сирдарёда ноёб археологик топилмалар аниқланди
Улар орасида бронза ойна ва тангаларь ҳам бор.

Сирдарёда Хитой ва Ўзбекистон археологлари ноёб топилмаларни аниқлади.
Топилмалар Менгчактепа ҳудудида аниқланди. Улар орасида ипак парчалари, тери маҳсулотлари, бронза ойналар, тўртбурчак тешикли тангалар ва марваридлар бор.
Олимлар топилмаларни келгусидаги тадқиқотлар учун сақлаб қолиш мақсадида замонавий органик материаллар консервацияси усулларини қўллашмоқда.







