Тошкентда уйида наркотик етиштираётган шахс ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида уйида гиёҳвандлик воситаларини етиштираётган шахс аниқланди.
Аниқланишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан тумандаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганда, уй ичида шароит яратиб, гиёҳвандлик моддалари парваришланаётгани маълум бўлган. Шунингдек, уйдан ушбу моддаларни истеъмол қилиш учун мўлжалланган буюмлар ҳам топилган.
Тадбир сўнгида моддалар далилий ашё сифатида олинган. Жиноят иши доирасида экспертиза тайинланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.







