Фарғонадаги чойхонада 1,2 млрд сўмлик электр ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Маълум бўлишича, Бағдод туманида фуқаро шартнома чойхонасини расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, юритган.
Оқибатда электр таъминоти корхонасига 1 млрд 237 млн сўмлик зарар етган.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.







