Тошкент аэропортида туман сабаб самолётлар қўна олмаяпти
Шу сабабли самолётларни қабул қилишда чеклов киритилган.

Тошкент халқаро аэропортида туман туфайли самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий этилди.
Қуйидаги рейслар Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган:
- Silk Avia авиакомпаниясининг Фарғона-Тошкент йўналиши бўйича US402;
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Бишкек – Тошкент йўналиши бўйича HY778;
- UTair авиакомпаниясининг Сургут-Тошкент йўналиши бўйича UTA-709;
- Centrum Air авиакомпаниясининг Дубай-Тошкент йўналиши бўйича MFX-352.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилди.







