“Пахтакор” стадиони қайта таъмирланади
Баҳордан клуб яна ўз майдонида тўп суради.

Тошкентнинг “Пахтакор” стадиони тўлиқ қайта таъмирланади. Бу ҳақида клуб раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди.
Унга кўра, стадион таъмири ҳозирданоқ бошланади ва баҳордан “Пахтакор” клуби яна ўз майдонида тўп суради. Стадионнинг ўриндиқлари ва таблоси билан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этилади ва майдон майсаси ўзгартирилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум “Пахтакор” Ўзбекистон чемпионатини 6-ўринда якунлади. Жамоа Элит Чемпионлар лигасида 6 та турдан кейин 4 очко билан 9-ўринда бормоқда ва ҳали плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб турибди.







