Ўзбекистон

Президент Қашқадарё вилояти бўйича йиғилиш ўтказди

Унда озиқ-овқат хавфсизлиги ва инвестиция имкониятлари масалалари кўриб чиқилди.

Президент Қашқадарё вилояти бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм каби барча етакчи соҳалар бўйича Қашқадарёнинг салоҳияти юқори. Йил бошидан буён вилоятда 2 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилган. 565 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланиб, 90 минг одам камбағалликдан чиқарилган. Йил якунигача ялпи ҳудудий маҳсулот 6 фоиздан зиёд ўсиши, экспорт 555 миллион долларга етиши кутилмоқда.

 

Вилоят салоҳияти тўла ишга солинса, натижалар бундан анча кўп бўлади. Йиғилишда шу борадаги қўшимча имкониятлар, янги лойиҳалар кўриб чиқилди.

 

Аввало, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи устувор бўлади. Кейинги йилдан Қашқадарё картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади. Бу борада хорижий инвесторлар иштирокида 16 та йирик лойиҳа шакллантирилган.

 

Мисол учун, Ғузор, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида 300 гектарда замонавий боғ барпо этилади. Унда йилига қўшимча 4 минг тонна мева етиштирилиб, 600 та иш ўрни яратилади. Кўкдала, Чироқчи, Шаҳрисабз, Косон ва Нишон туманлари ҳудудида қовун ва органик сабзавотлар етиштириш кенгайтирилади. Тарвуз концентранти тайёрлаш, шок усулида музлатиш ва сублимацион қуритиш йўлга қўйилади.

 

Вилоятда чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида урғу берилади. Минтақа ва Европа давлатларидан 62 минг бош қўй, қарийб 10 минг бош қорамол олиб келиниб, аҳоли ва чорвачилик хўжаликлари билан кооперация асосида боқилади. Қарши ва Қамашида 1 минг бошли чорвачилик кластери, 1 миллион бошли паррандачилик фабрикаси ташкил этилади.

 

Пахтачиликда тайёр маҳсулотлар улушини кўпайтириш мақсадида 233 миллион долларлик 5 та тўқимачилик корхонаси ишга туширилади. Натижада мато ишлаб чиқариш қуввати 51 фоизга кўтарилади.

 

Шаҳрисабздаги Мираки ва Қамашидаги Майданак қишлоқлари, Миришкор туманидаги “Ачинкўл” ва “Сечанкўл” атрофида туризм жадал ривожланмоқда. Шу каби масканларга 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 200 дан зиёд меҳмон уйлари ва мингта савдо шохобчаси ташкил этиш режалаштирилган. Уларда 5 минг киши ишли бўлади.

 

Тадбиркорлар вилоятдаги 147 та норуда қазилма конлари негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таклиф қилаяпти. Бунга 209 миллион доллар инвестиция киритилади, конлар босқичма-босқич аукционга чиқарилади.

 

Президент фармонига мувофиқ, шу йил 1 ноябрдан юртимизда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланди. Қашқадарёдаги 6 та йирик корхона бу хайрли ишга ҳисса қўшиб, кейинги йил 10 мингдан зиёд фуқарони камбағалликдан чиқариш ташаббусини билдирган. Бундан ташқари, банклар иштирокида 86 та драйвер лойиҳани ва 33 мингта микролойиҳани ишга тушириб, яна 70 минг инсонни даромадли қилиш кўзда тутилган. Булар орқали вилоятда камбағаллик даражаси ҳозирги 8,6 фоиздан 6,5 фоизга пасаяди.

 

Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими шу каби режаларни тақдимот қилди. Жумладан, келгуси йилда 3 миллиард 500 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, экспортни 1 миллиард долларга етказиш, 300 минг иш ўрни яратиш мўлжалланган.

 

Давлатимиз раҳбари бугунги кўрсаткичлар вилоят имкониятларига мос эмаслигини таъкидлаб, натижадорликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Ташаббускорлар билан ишлаб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида яна 300 миллион долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлади

27 кун давомида ўқилган Қуръони карим 16 март куни хатм қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"