Навоийда ўзганинг номига кредит олган фирибгар ушланди
Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Зарафшон шаҳрида банк мобиль иловаси орқали фуқаронинг номига кредит олиб ўзлаштирган фирибгар аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.Р. фуқаро Ҳ.Н.нинг хабардорлигисиз, унинг номига банк мобиль иловаси орқали 53,7 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







