Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини оширади
Яқин келажакда қўшма газ лойиҳалари амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон мулоқотида ҳамкорлик истиқболлари қаторида газ масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Суҳбат чоғида етакчилар туркман газини Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳажмини оширишга келишиб олдилар.
Бундан ташқари, томонлар яқин келажакда бошланиши режалаштирилган қўшма газ лойиҳаларини амалга оширишнинг катта истиқболларини белгилаб олдилар.







