Ўзбекистон

Келаси йил иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилади

Тўлов тизимлари бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда.

Келаси йил иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилади

2025 йил иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2 маротаба оширилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраев маълум қилди.

 

Илҳом Тўраевга кўра, тариф нархлари жорий йил вилоятларда бир марта, Тошкент шаҳрида эса икки марта оширилган. Кейинги йилдан эса тарифлар вилоятларда ҳам икки марта оширилади. 

 

“Тўлов тизимлари бўйича Корея ва қўшни давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқдик. Кўпчиликда уйда яшамасам, иссиқликка тўлайманми ёки тўламайманми деган савол туғилади. Кореяда уйнинг минимал иссиқлигини сақлаб туриш учун абонент тўлови олинади. Биз тариф сиёсатини тўғри юритсак, шунда нархларнинг ошиши ёки ошмаслиги ҳал бўлади”, дейди Тўраев.

 

Билдирилишича, тўловларни давлат томонидан қоплаб бериш учун жуда катта субсидия мавжуд. Субсидиядан қутулиш ва тизимни янгилаш учун эса нархлар қайта кўриб чиқилиши лозим. Тўраевга кўра, 2025 йилда тарифлар ўн беш фоиздан икки марта оширилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонада бўлади

Президент Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"