Ўзбекистон

Сурия ўзининг тўртинчи йирик шаҳридан айрилди

Айни пайтда Дамашқнинг шимолига ҳужум давом этмоқда.

Сурия ўзининг тўртинчи йирик шаҳридан айрилди

Суриянинг Дараа шаҳри жангсиз эгалланди. Ҳукумат қўшинлари Дамашқ йўналишига хавфсиз чиқиб кетиши шарти билан, таслим бўлишди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

 

Иордания чегарасидаги ушбу шаҳарнининг қўлга киритилиши билан, Асад режимига қарши мухолифат кучларининг ҳужуми янги йўналиш – жанубдан бошланди. Айтиш жоизки, 2011 йилда айнан Дараа вилоятида бошланган оммавий тартибсизликлар кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб ёйилган фуқаролар урушига айланган эди.

 

Сурия ҳукумати шаҳардан чекинганини тасдиқлаб, “қайта жойлашув” амалга оширилганини ва Дараа ҳамда унга қўшни Ас-Сувайда вилоятларида “ишончли мудофаа чизиғи” ўрнатилганини маълум қилди.

 

Сурия армияси бундан аввал шимолда Ҳалаб ва Ҳама, шарқда эса Дайр-аз-Зор шаҳарларини йўқотган эди. Шунингдек, ҳозирда қуролли гуруҳлар Дамашқнинг шимолидаги муҳим шаҳар — Ҳомсга ҳужумни давом эттирмоқда.

 

Reuters хабарига кўра, Сурия армияси ҳозирча Ҳомсдан сиқиб чиқарилмаган ва бу ҳудудга Асадга иттифоқчи бўлган “Ҳизбуллоҳ” кучлари жалб қилинмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурия ўзининг тўртинчи йирик шаҳридан айрилди | Zamon.uz