Ўзбекистон

Украина урушда 43 минг аскарини йўқотди

Салкам 400 минг аскар жароҳатланган.

Украина урушда 43 минг аскарини йўқотди

Украина президентининг сўзларига кўра, шифокорлар 370 минг нафар украиналик ҳарбийда жароҳатланиш ҳолатини қайд этган.

 

"Бизнинг армияда тахминан 50 фоиз жароҳатланганлар сафга қайтишини ҳисобга олган ҳолда, барча жароҳатланганлар, шу жумладан енгил ва такрорий жароҳатланганлар ҳам рўйхатга олинади", — деб тушунтирди Украина етакчиси.

 

Зеленский, шунингдек, Россия армияси йўқотишлари бўйича ўз баҳосини берди. Унинг айтишича, Укрсинага босқин давомида Россиянинг 198 минг нафар аскари ҳалок бўлган, 550 мингдан ортиқ ҳарбийси эса жароҳат олган.

 

Украина етакчиси Парижда Доналд Трамп ва Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида ҳам фикр билдирди.

 

"Биз Украинадаги жанг майдонидаги муҳим масалалар ва глобал вазиятни, жумладан, фронтимиздан тортиб Шимолий Кореягача бўлган масалаларни муҳокама қилдик", — деди Зеленский.

 

Аввалроқ Доналд Трамп Россия ва Украинанинг ҳарбий йўқотишларини мос равишда 600 минг ва 400 мингга баҳолаган эди.

 

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонада бўлади

Президент Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"