Ўзбекистон

Умра зиёратини лицензиясиз ташкил қилганларга жиноий иш очилди

Дин ишлари бўйича қўмита бу ҳақида маълумот берди.

Умра зиёратини лицензиясиз ташкил қилганларга жиноий иш очилди

Жумладан, Умра зиёратини амалга ошириб, ортга қайта олмаган 93 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари мурожаатлар келиб тушган.

 

Ўрганишлар натижасида улар Yusro Travel, Muslim Travel, Meta Travel, Elchi Travel каби фирмалардан юборилгани аниқланди. Зиёратчилар фирмалардан бирининг меҳмонхоналардан жами 35 минг доллар қарз бўлгани сабаб чиқариб юборилган.

 

Ҳамкор ташкилотлар билан зиёратчиларни ортга қайтариш масаласи кўрилди. Ички ишлар органлари томонидан мазкур иш юзасидан тергов ўтказилганда, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани яшовчи М.О. томонидан ноқонуний тарзда турфирма фаолиятини юритиб келгани аниқланди. Ушбу шахсга тегишли тартибда иш очилди.

 

Шунингдек, Yasin Travel фирмаси ҳам фуқароларга Умра зиёратини таклиф этган. Лекин улар 74 нафар йўловчиларга тақдим этган Жидда-Тошкент авиачиптаси ноқонуний бўлиб чиқди. Мазкур масала юзасидан жиноий иш очилган.

 

Наманган вилоятида туғилган фуқаро 30 нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни айтиб, улардан 31 900 доллар олган ва зиёратчиларни Тошкент-Жидда йўналишида Саудия Арабистонига юборган. Лекин уларга қайтиш билетини олиб бермасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

 

Шунингдек, Фарғонада лицензиясиз фаолият юритаётган Mahdi Travel, Muhayyo 22-10, Parvoz Ekspress каби фирмалар аниқланди.

 

Уларга ЖК 168-моддаси асосида иш очилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Умра зиёратини лицензиясиз ташкил қилганларга жиноий иш очилди | Zamon.uz