Ўзбекистон

Абдулазиз Комилов "Ҳурматли эл ёшуллиси" унвони билан тақдирланди

Туркманистон президенти Абдулазиз Комиловни Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун тақдирлади.

Абдулазиз Комилов "Ҳурматли эл ёшуллиси" унвони билан тақдирланди

Туркманистон президенти фармонида Комиловнинг миллий анъаналарни ривожлантириш, ёш авлодни тарбиялаш, сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдаги хизматлари алоҳида қайд этилган.

 

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, айни пайтда президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловни Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун тақдирлади.

 

TDH хабарига кўра, унга "Ҳурматли эл ёшуллиси" ("Hormatly il ýaşulusy") унвони топширилди.

 

Президент фармонида Комиловнинг миллий анъаналарни ривожлантириш, ёш авлодни тарбиялаш, сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдаги хизматлари алоҳида қайд этилган. Шунингдек, шоир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан Комилов «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали ва ёдгорлик белгилари билан тақдирланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Абдулазиз Комилов "Ҳурматли эл ёшуллиси" унвони билан тақдирланди | Zamon.uz