Ўзбекистон

Туризмни табиат билан уйғунликда ривожлантиришга оид ўқув семинари бошланди

Тадбир давлат раҳбарининг 2024 йил 18–20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқлари, шунингдек, 2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" деб эълон қилиниши муносабати билан раҳбарлар олдида турган вазифаларни чуқур ўрганишга йўналтирилди.

Туризмни табиат билан уйғунликда ривожлантиришга оид ўқув семинари бошланди

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бошланди.

 

Семинарни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов очиб берди. Тадбирда, шунингдек, Сенат раиси Танзила Норбоева, президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Экология вазирлиги ва Туризм қўмитаси ходимлари, Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

Ўқув семинарида биохилма-хилликни асраш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолияти, экотуризмни ривожлантириш ҳамда замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича илғор тажрибалар билан бўлишилди, мавзуга доир қатор тақдимотлар ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, туризм инфратузилмасини модернизация қилиш ва янги замонавий хизмат турларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. 

 

Вазир Азиз Абдуҳакимов куни кеча президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига ташрифи доирасида «Чорвоқ дарвозаси» ва «Угам Ривер» туризм мажмуаларида берган топшириқларига мувофиқ сектор раҳбарларига тақдимот ўтказди ҳамда уларнинг ўз ҳудудларида шунга доир олиб бориши мумкин бўлган ишларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, Бўстонлиқда ташкил этилаётган капсула уйлардан иборат замонавий дам олиш масканига алоҳида тўхталиб ўтилди, зеро бундай масканлар экологик нуқтайи назардан айни муддаодир. Сектор раҳбарлари ҳам ўз ҳудудлари доирасида ушбу йўналишларда амалга ошириш мумкин бўлган ишлар билан бўлишишди.

 

 

Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев эса давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар, шу жумладан, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, рекреация зоналарини ташкил этиш ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга тўхталди. Шунингдек, жойлаштириш воситалари ва модулли меҳмонхоналар учун ажратилаётган субсидиялар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Бу субсидиялар туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг муҳим бир қисми бўлиб, соҳадаги инфратузилманинг яхшиланишига ва янги инвестициялар тартибини ташкил этишга ёрдам беради.

 

Бундан ташқари, семинарда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, туризм инфратузилмасини ривожлантиришдаги янги тенденциялар муҳокама қилинди. Туризмнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатлардан барқарор ривожланишини таъминлаш учун комплекс чоралар ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

 

 

Тадбир иштирокчилари Тошкент вилоятининг туристик имкониятлари билан яқиндан танишиш учун Бўстонлиқ туманига бориши кўзда тутилган. 

 

"Таъкидлаш жоизки, семинар натижалари Ўзбекистон туризм соҳасининг глобал бозордаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва экотуризм, этнотуризм, экстремал туризм каби йўналишларни янада ривожлантириш ҳамда маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринларини яратишга хизмат қилиши кутилмоқда", — дейилади эковазирлик матбуот хизмати хабарида.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Туризмни табиат билан уйғунликда ривожлантиришга оид ўқув семинари бошланди | Zamon.uz