Жаҳон

АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди

АҚШнинг 2025 йилга мўлжалланган янги мудофаа бюджети лойиҳасида ленд-лиз ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди

Бу ҳақида Украинанинг АҚШдаги элчиси Оксана Маркарова Facebook тармоғида ёзди.

 

Унинг сўзларига кўра, бу банд Сенат қонун лойиҳасида бор эди. Бироқ Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган қонун лойиҳасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор муҳим қоидалар мавжуд бўлса-да, келгуси йилда Украина учун ленд-лиз муддатини узайтириш бўйича банд мавжуд эмас.

 

Элчининг таъкидлашича, украиналик дипломатлар “Stand with Ukraine Act” қонунида назарда тутилган ушбу механизмни сақлаб қолиш устида ишламоқда.

 

АҚШ конгрессменлари томонидан овоз берилган 2025 йилги АҚШ мудофаа бюджети 895 миллиард долларни ташкил этди. Сенат ҳужжатни келаси ҳафта кўриб чиқади. Шундан сўнг уни АҚШ президенти Жо Байден имзолаши керак.

 

Байден 2022 йилнинг 9 май кунида Украина учун ленд-лиз ажратиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.

custom img

Қирғизистонда амалдорларга қариндошларини ишга қабул қилиш ва совға олиш тақиқланди

Ҳужжат 2025–2030 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш давлат стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган.

custom img

Москвада довул оқибатида метро бекатини сув босди, икки кишини чақмоқ урди

Об-ҳавонинг ёмонлашишига "Бернадетт" ва Каспий денгизи томондан ҳаракатланаётган "Каспиец" циклонларининг қўшилиши сабаб бўлган.

custom img

ЖЧда иштирок этган Жанубий Африка футболчиси 25 ёшида вафот этди

Жейден Адамс яқинда Жанубий Африка терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 да иштирок этган эди.

custom img

Хитойда “Бави” тўфони хавфи сабаб 600 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Филиппинда тўфон натижасида 17 киши ҳалок бўлди.

custom img

Али Хоманаий ва бошқа қурбонлар учун қасос олинади — Можтабo Хоманаий

Эрон Олий Раҳбари қасос олиш халқ иродаси эканини билдириб, АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

custom img

Пентагон НУЖлар ҳақида янги ҳужжатларни эълон қилди

АҚШ Уруш вазирлигининг таъкидлашича, эълон қилинган ҳужжатлар ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқламайди.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози масаласида Эронга янги талаблар қўйди

Вашингтон Теҳрондан Ҳормуз орқали ўтувчи кемаларга ҳужум қилинмаслигини эълон қилишни сўради.

custom img

Хитойдаги пойабзал фабрикасида юз берган ёнғинда 28 киши ҳалок бўлди

Компания эгаси ва яна бир неча мансабдор шахс бепарволикда гумонланиб ҳибсга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"