Ўзбекистон

Президент Саудия-Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгаши раиси билан учрашди

Мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Саудия-Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгаши раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия-Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгаши раиси, "ACWA Power" компанияси раиси Муҳаммад Абунайян билан учрашувида Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда "яшил энергетика” соҳасида стратегик инвестор ҳисобланган "ACWA Power" компанияси билан самарали шериклик жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Бугунги кунга қадар умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик 4 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган бўлиб, жорий лойиҳалар портфели 15 миллиард долларни ташкил этмоқда.

 

Бундан ташқари, бугун бир қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди: Бухоро вилоятида қуввати 500 мегаватт бўлган 2 та шамол электр станцияси тармоққа уланди, шунингдек, Самарқанд вилоятида умумий қуввати 1 гигаватт бўлган 2 та қуёш электр станцияси ва Тошкент вилоятида 334 мегаватт қувватга эга энергия сақлаш тизими қурилишига старт берилди.

 

Учрашувда энергетика, транспорт ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Қўшма Ишбилармонлар кенгаши фаолияти доирасида Саудиянинг етакчи компанияларини мамлакатимизга жалб қилиш борасидаги ишларни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Ёмғир ҳаводаги PМ заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр ускуналарнинг қарийб ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” автобусдаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Ҳайдовчиси тақиқловчи светофор сигналига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган.

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Улушли қурилишда фуқаролар маблағларини эскроу ҳисобварақларида сақлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

Наркотик воситалар уларга Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.