Ўзбекистон

Сурхондарёда балиқчилик фестивали ўтказилади

У декабрь ойи охирида ўтказилиши режалаштирилган.

Сурхондарёда балиқчилик фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Сариосиё туманининг Себзор маҳалласида “Тўпаланг фиш” деб номланган балиқчилик фестивали бўлиб ўтади.

 

Сурхондарё вилоятида илк марта ўтказилаётган фестиваль тармоқни янада ривожлантириб, гастрономик туризмнинг мазкур йўналишига сайёҳлар оқимини кенг жалб этишга, халқимиз азалдан луқмаи ҳалол, деб эъзозлайдиган балиқ етиштириш бўйича ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилади.  

 

Сариосиё туманида балиқчиликни етакчи тармоқлардан бирига айлантириш режалаштирилган. Тоғ ирмоқларидан ҳосил бўлган «Тўпаланг» дарёси ўзининг ноёб форел балиқлари билан танилган.  

 

Вилоят ҳокимлиги ва туризм бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган фестивалга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Моҳир балиқчилар, ошпазлар ўз маҳоратини кенг намойиш этиши учун Термиз шаҳри ва туманлар павилонлари барпо этилиб, тадбир иштирокчиларига зарур шароит яратилмоқда.  

 

Фестиваль дастуридан балиқдан тайёрланган турли таомлар намойиши, вилоятдаги ўрмон хўжаликлари, табиат боғлари ва сув омборларининг балиқчилик кўргазмалари, савдо ярмаркалари ўрин олган. Шунингдек, “Энг яхши ошпаз”, “Энг ширин балиқли таом” каби йўналишларда танлов ташкил этилиб, ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.  

 

Фестиваль санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури билан якунланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда балиқчилик фестивали ўтказилади | Zamon.uz