Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кета бошлади
Мутахассислар сунъий йўлдош тасвирларини эълон қилди.

Россиянинг юк ташувчи самолётларидан бири Латакиядаги Хмеймим авиабазасидан Ливияга кўтарилди. Яқин орада Хмеймим авиабазасидан яна бир қанча рус самолётлари чиқиб кетади.
Аввалроқ Хмеймим авиабазасига иккита An-124 юк самолёти, учта Il-76 транспорт самолёти, шунингдек, кичикроқ юк самолётлари - учта Аn-32 ва битта Аn-72 етиб келган.
Сунъий йўлдош тасвирларида россиялик ҳарбийлар Ка-52 ҳужум вертолётини демонтаж қилаётгани ва уни юклашга тайёрлаётгани акс этган.







