Ўзбекистон

Тошкентда янги когенерация қурилмаси ишга туширилди

Бу ҳақида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ хабар берди.

Тошкентда янги когенерация қурилмаси ишга туширилди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан пойтахтимизнинг Олмазор тумани “Шон-Шуҳрат” маҳалласи ҳудудида инвестиция лойиҳаси асосида Туркиянинг “Iltekno” компанияси билан ҳамкорликда янги, замонавий ҳамда энерготежамкор когенерация қурилмаси бунёд этилди. Қурилма ишига кеча, “Congress Hall” мажмуасида Президентимиз иштирокида янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш маросимида  старт берилди.

 

Шунга кўра, электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1,2 МВт, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш қуввати 6,4 Гкалга тенг бўлган янги қурилма пойтахтимизнинг Олмазор тумани “Шон-Шуҳрат” маҳалласи ҳудудида қад ростлади.

 

 

Умумий майдони 0,16 гектарни ташкил қилувчи замонавий энергоиншоотнинг умумий лойиҳа қиймати 3,6 млн АҚШ долларига тенг, у “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Туркиянинг “Iltekno” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Унинг фойдали иш коэффициенти 80 фоиздан юқорини ташкил этади.

 

Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 8 млн. кВт·соат электр энергияси ҳамда 52 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳа асосида ривожланган давлатларнинг энг замонавий ва юқори тежамкор технологиялари ўрнатилиши ҳисобига йилига 0,7 млн. кубметр табиий газ иқтисод қилинади, атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддалар ҳажми 67 фоизга камаяди. Лойиҳага кўра, 10 та янги иш ўринлари яратилди.

 

 

Бу ерда Германиядан келтирилган газ-поршен қурилмаси ҳамда иккита “Bosch” қозонлари ўрнатилди. Замонавий усулда қурилган энергоқурилмада ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси аҳоли хонадонларига ёпиқ тизим орқали етказиб берилиши туфайли йўқотишлар умуман кузатилмайди. Қурилма ишга туширилиши натижасида, ҳудуддаги 18 та кўп қаватли уй, 1 та мактаб, 1 та ижтимоий соҳа объекти ва мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари барқарор равишда иссиқлик энергияси билан таъминланади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда янги когенерация қурилмаси ишга туширилди | Zamon.uz