Андижонда МЖЧ раҳбари 50 минг доллар пора билан ушланди
У фуқарога ер олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “С.Ё.” МЧЖ раҳбари Х.М. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, МЧЖга Улуғнор тумани «Кичик саноат зонаси» ҳудудидан ажратилган 40 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида 100 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







