16 декабрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Бугун йўлларда яхмалак юзага келади.

16 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, айрим жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезилиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, баъзи жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси айрим жойларда қор ёғади. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, айрим жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, баъзи жойларда 10 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 8-13 даража совуқ бўлади.







