Ўзбекистон

Сергелидаги “новостройка”да аҳоли газсиз яшаётгани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги маълумот берди.

Сергелидаги “новостройка”да аҳоли газсиз яшаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги янги қурилган кўп қаватли тураржойда аҳоли 5 йилдан бери газсиз яшаётгани айтилган видео тарқалди.

 

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Янгиҳаёт тумани Йўлдош-6 мавзесидаги ушбу турар жой МЧЖга тегишли бўлиб, объектда қурилиш-монтаж ишлари Ҳукуматнинг тегишли қарори асосида инспекцияни хабардор этмаган ҳолда ўзбошимчалик билан бошлаб юборилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан МЧЖга нисбатан 2021 йил 7 июль куни ёзма кўрсатма берилган. Бироқ белгиланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагач, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддаси 7-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги сабабли МЧЖ раҳбарига суд органлари томонидан жазо чораси билан боғлиқ қарор чиқарилган. Хусусан, мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармасига ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига хатлар жўнатилган.

 

Шунингдек, 2024 йилнинг 2 июлида ушбу объектга текширув ўтказиш мақсадида чиқилганида қурилиш ишлари тўхтатилганлиги аниқланган ва қурилишга жавобгар мансабдор шахслар жойига етиб келмаганлиги сабабли холислар иштирокида далолатнома тузилган.

 

2024 йил 5 ноябрда яна мониторинг ўтказилган ҳамда ҳолат юзасидан МЧЖга ёзма кўрсатма юборилган. Ҳозирги кунда инспекция мазкур ҳолат бўйича суд органларига тегишли тартибда чора кўрилиши юзасидан даъво аризаси киритмоқда.

 

“Қурувчи ташкилот ва фуқаролар (субинвестор) ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш ҳудудий инспекция ваколатига кирмайди ва мазкур қурилиш объекти инспекция рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли уйнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берилиши тадбиркор МЧЖнинг мажбуриятидир”, дейилади хабарда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сергелидаги “новостройка”да аҳоли газсиз яшаётгани айтилмоқда | Zamon.uz