Ўзбекистон

Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур?

Шу кунларда юртимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайган. Бундай шароитда тетик ва соғлом юриш учун овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.

 

— Совуқ кунларда танага иссиқлик бахш этувчи таомлар истеъмол қилиш фойдали. Чунки бундай ҳавода организм ўзини ўзи иситиши учун жуда кўп энергия сарфлайди.

 

Натижада танамиз кўпроқ витамин ва минераллар, айниқса, оқсил моддасини талаб қилади. Ўз навбатида, унинг таркибидаги аминокислоталар иммунитетни мустаҳкамлаб, микробларга қарши курашда ёрдам беради. Бу эса ўткир респиратор вирусли инфекциялар кенг тарқалган ҳозирги мавсумда айни муддаодир.

 

Таркибида иссиқлик сақловчи егуликларга гречка ва жўхори ёрмалари, пиёз, саримсоқпиёз, ерқалампир, қалампир, зира, туршак, майиз, балиқ, қўй, мол, товуқ гўшти, сут маҳсулотлари, занжабил чойи, арпабодиён чойи ва қаҳва каби маҳсулотлар киради.

 

Нутрициологлар вазн ташлаш учун қишда парҳездан фойдаланишни тавсия этмайди. Аксинча, айнан шу вақтда организм дам олиши ва куч йиғиши керак.

 

Совуқ мавсумда қизил ва қора қалампир, занжабил, долчин каби иссиқ зираворлардан фойдаланиш тавсия этилади. Уларнинг таркибидаги қиздирувчи моддалар овқат ҳазм қилиш тизимининг рецепторларини қўзғаб, қонни томирлар бўйлаб тезроқ айланиши ва иссиқликни таъминлайди.

 

Қишда кам миқдорда ёғли гўшт истеъмол қилиб туриш ҳам зарар қилмайди. Унда совуққа қарши туриш учун зарур бўлган архидон кислотаси мавжуд. Витаминларга бой мол, қўй жигари қишда А витамини манбаи сифатида организм учун зарур бўлади.

 

Хамирли овқатлар ҳам танани иситиш учун хизмат қилади. Бундай таомлар қиш учун жуда мос келади.

 

Иссиқ, тўйимли овқат истеъмол қилиш қишнинг совуқ кунларида одамларнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади. Айниқса, товуқли шўрва организмда протеиннинг керакли даражасини сақлаб қолиш учун муҳим таомдир.

 

Шакар истеъмолини чеклаш саломатлик учун аҳамиятли. Иссиқ ва аччиқ қаҳва организмга ундан кўра кўпроқ тетиклик бағишлайди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур? | Zamon.uz