Фарғонадаги “заправка”да ёнғин чиқди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Бугун, 17 декабрь куни Фарғона шаҳридаги бензин ва пропан қуйиш шохобчасида кучли портлаш юз бергани айтилмоқда.
Вилоят ФВБ баёнотига кўра, ҳозирда ёнғин қуршаб олинган ва ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият назорат остида.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.







