“Бу рус тилига ҳурматни кескин камайтириши мумкин”
Алишер Қодиров Россияда қабул қилинган янги қонунга муносабат билдирди.

Бугун, 20 декабрь куни Россия Федерацияси Федерация Кенгаши рус тилини билмайдиган муҳожирларнинг фарзандларини мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонунни маъқуллади.
Маълум қилинишича, энди мигрант болаларга тилни билиш бўйича тест синови жорий этилади. Ундан ўта олмаганлар эса мактабларга қабул қилинмайди.
Янги қонун ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодиров ўзининг телеграм саҳифасида пост қолдирди.
“Россиялик ҳамкасбларимиз рус тилини ўргатиш эмас, билмаганларни Россиядан, болаларни мактабдан ҳайдаш йўлини танладилар. Бу қонун постсовет мамлакатларида рус тилига бўлган эҳтиёжни ҳам, ҳурматни ҳам кескин камайтириши мумкин”, дея ёзган у.







