Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда ота бирданига 129 млн алимент тўлади

Ижро ҳужжатига кўра, ота 2 фарзандига алимент тўлаши керак бўлган.

Қорақалпоғистонда ота бирданига 129 млн алимент тўлади

Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувига суднинг буйруғига асосан қарздор отадан ундирувчи она фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, ижро иши қўзғатилган.

 

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб келган ота икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунига қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган.

 

Шунга кўра, қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан, вояга етмаган икки нафар фарзандлар то улар вояга етгунига қадар бўлган давр учун 129,8 млн. сўм миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қорақалпоғистонда ота бирданига 129 млн алимент тўлади | Zamon.uz