Ўғриликда айланиб, қидирилаётган аёл Туркияда ушланди
У ҳозирда Тошкентга депортация қилинган.

Туркия ва Ўзбекистон ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда — ўғрилик жиноятини содир этишда айбланиб, 2020 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли Э.Г. Тошкентга депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига ёки ички ишлар органларига мурожаат қилиш сўралмоқда.







