Тошкентда ширинликлар дўконида ёнғин чиқди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди

Бугун, 22 декабрь куни соат 09:54 да Чилонзор туманида жойлашган ширинликлар дўкони том қисми ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 09:57 да етиб бориб, ёнғин соат 10:01 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 10:04 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.







