Ўзбекистон

Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди

Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар ортганини маълум қилди.

Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди

Рақобат қўмитасига кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан йил бошидан буён 1700 га яқин мурожаат келиб тушди. Кўрилган чоралар натижасида 20 млрд сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

 

Қайд этилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 129 та қурувчи корхоналарнинг шартномалари таҳлил қилинган. Уларда қуйидагилар аниқланган:

 

  • 80 фоиз шартномада қурувчи корхоналарга қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқ устуворлиги берилган бўлса, атиги 20 фоизда ҳар иккала тарафга мазкур ҳуқуқлар белгиланган;

  • 58 фоиз шартномада кўрсатилган умумий майдон қурилиши якуни бўйича майдонлар орасида тафовут мавжуд бўлганда қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқи белгиланмаган;

  • 37 фоиз шартномаларда хонадон ичида амалга ошириладиган қурилиш ишлари тўғрисида мажбуриятлар киритилмаган;

  • 18 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида бандлар киритилмаган;

  • 39 фоиз шартномаларда қурилиш объектининг топшириш муддати кўрсатилмаган;

  • 51 фоиз шартномаларда қурилиш топширилишининг ҳар бир кечиккан куни учун қурувчи томонидан тўланадиган пеня белгиланмаган;

  • 86 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчи томонидан шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган, (шундан, 41 фоизида шартномани ҳар иккала томоннинг манфаатлари кўзланган бўлса, 59 фоизида фақатгина қурувчи корхонанинг манфаатлари кўзда тутилган) 14 фоизида эса шартномани бекор қилиш тўғрисида банд киритилмаган.

 

Бундан ташқари, шартнома тузилгандан сўнг дастлабки тўлов муддати 30 кундан ошмаслиги қайд этилган бўлса, 74 фоиз ҳолатда шартнома бир томонлама бекор бўлганда харидорга тўловни қайтариш муддати 30−180 кун ва айримларида эса 24 ойдан 36 ойгача этиб белгиланган.

 

84 фоиз шартномаларда эса хонадон харидор томонидан қабул қилиб олингандан сўнг қурувчи томонидан унга кафолат муддати белгиланмаган. Яъни кафолат муддати давомида хонадонда нуқсонлар аниқланса, қурувчи томонидан бартараф этиш мажбурияти 82 фоиз ҳолатда белгиланмаган.

 

«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасига мувофиқ истеъмолчилар:

 

  • товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;

  • товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;

  • товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;

  • ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб берилган.

 

Қўмита истеъмолчилардан уй-жой жой сотиб олишда қуйидагиларга эътибор беришларини сўради:

 

  • шартнома шартларини батафсил ўқиб чиқинг;

  • асосий жиҳатлар (қурилиш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, муддатлар учун жавобгарлик ҳисобга олинганини текшириш);

  • компаниянинг иш тажрибаси ва қурувчининг ишончлилигига ишонч ҳосил қилинг (электрон рўйхат ва қурилишда «Шаффоф тизим» мавжудлигини очиқ манбалардан текшириш мумкин);

  • тўловларни фақат банк ҳисоблагичлари орқали амалга оширинг.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди | Zamon.uz