Ўзбекистонда битта авторақам салкам 1 млрд сўмга сотилди
У 13 декабрь куни аукционга қўйилганди.

Авторақамлар онлайн аукционида сотувга қўйилган 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга сотилди.
Дастлаб 337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган бу авторақамнинг нархи аукцион тугаш вақтига қадар 965 миллион 250 минг сўмга кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбекистонда 01 777 RRR давлат рақами 893 миллион сўмга харид қилинганди.







