Ўзбекистон

Яшнобод ҳокими салкам 62 миллион сўм билан ўзини мукофотлади

Бунга Халқ депутатлари Яшнобод туман кенгашининг қарори асос қилиб кўрсатилган. Кенгаш қарорини эса ҳокимнинг ўзи имзолаган.

Яшнобод ҳокими салкам 62 миллион сўм билан ўзини мукофотлади

Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов 2024 йил 25 октябрь куни “Яшнобод тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил иккинчи чорак якунлари бўйича шаклланган маблағларни харажатга йўналтириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

 

Қарор билан Яшнобод тумани ҳокими — 1-сектор раҳбари Б.Раҳмонқуловнинг “Энг ташаббускор сектор” номинацияси ғолиби бўлгани муносабати билан пул маблағлари билан тақдирлаш мақсадида, туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 2 чорак якунлари бўйича орттирилган маблағлар ҳисобидан 61 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш белгиланган.

 

Очиқ маълумотларга кўра, бугунги кун ҳолатига Яшнобод тумани ҳокимлигининг 16 та ижро ҳужжати бўйича 674 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, транспорт воситалари ва мулклари тақиққа олинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Яшнобод ҳокими салкам 62 миллион сўм билан ўзини мукофотлади | Zamon.uz