Ўзбекистон

Бу йил Ўзбекистонда 226 млн туп кўчат экилди

Шунингдек, 260 та “яшил боғлар” барпо этилди.

Бу йил Ўзбекистонда 226 млн туп кўчат экилди

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

 

Ушбу лойиҳа доирасида 2024 йил давомида республикамиз ҳудудларида 226,6 млн туп кўчат экилди. Жумладан, Фарғона вилоятида 18,2 млн, Тошкент шаҳрида 1,1 млн, Самарқанд вилоятида 11,6 млн, Андижон вилоятида 17,5 млн, Хоразм вилоятида 17,3 млн, Тошкент вилоятида 18,2 млн, Наманган вилоятида 17,7 млн, Сирдарё вилоятида 15,5 млн, Бухоро вилоятида 17,8 млн, Қашқадарё вилоятида 18,8 млн, Навоий вилоятида 15,7 млн, Жиззах вилоятида 17,2 млн, Сурхондарё вилоятида 17,3 млн ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси 14,7 млн туп кўчатлар экилди.

 

 

Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос кўчат турларини тизимли етказилиши учун 1 622 та кўчат савдо ярмаркаси ҳамда кўчатларни агротехник талабларга мос равишда экиш ва уларни парваришлаш бўйича 1 890 та амалий семинар ташкил қилинди.

 

Экилган кўчатларни суғориш мақсадида ҳудудларда 490 та сув чиқариш қудуғи ва 3 486 км узунликда суғориш тизимлари ташкил этилди. Суғориш манбаси мавжуд бўлмаган ҳудудларга 1 975 та махсус техника бириктирилди.

 

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, жумладан соғлиқни сақлаш муассасаларига Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,2 млн туп дарахт кўчатлари беғараз ёрдам тариқасида етказиб берилди.

 

Маҳаллий ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар томонидан 260 та “яшил боғлар” барпо этилиб, уларнинг жами сони 444 тага етказилди.

 

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 789 та “Менинг боғим” ташаббускор лойиҳалари киритилиб, шундан 215 таси ғолиб деб топилди. “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида аҳоли ташаббуслари асосида ғолиб деб топилган 215 та лойиҳа бўйича 142 та “яшил боғлар” ҳамда 73 та “яшил жамоат парклари” барпо этиш юзасидан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бу йил Ўзбекистонда 226 млн туп кўчат экилди | Zamon.uz