Спорт

Ўзбекистон футзал федерациясига президент сайланди

Кеча федерациянинг тақдимот маросими ўтказилди.

Ўзбекистон футзал федерациясига президент сайланди

 

Тошкентда 25 декабрь куни Ўзбекистон футзал федерациясининг тақдимот маросими ўтказилди. Тадбир аввалида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ футзални ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, мини-футбол ва соҳил футболини аҳоли орасида оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида уларни ягона тузилмага бирлаштиришга қарор қилингани қайд этилди.

 

ЎФА бош котиби Аваз Максумовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон футзал федерациясининг Устав лойиҳаси ҳамда Ижроия қўмита аъзолари тасдиқланган. Шундан сўнг, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари белгиланган тартибда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган.

 

2025 йилдан фаолиятини бошлайдиган Ўзбекистон футзал федерацияси президенти этиб БМБ Ҳолдинг кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов номзоди маъқулланди. Жумладан, федерацияда:

 

Бекзод Маматқулов — федерация президенти;

Азиз Акбаржонов — вице-президент;

Маъруфжон Абдуллаев — бош котиб.

 

Тадбир давомида футзал бўйича терма жамоамизнинг кейинги Жаҳон чемпионатларида муносиб иштирок этишига тилак билдирилди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

custom img

Конор Макгрегор UFC'га қайтиш учун рухсат олди

Макгерогор навбатдаги жангини 11 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 330 турнирида ўтказади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди

“Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия лига кубоги соҳиби бўлди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов бугун “Манчестер Сити” сафида илк совринини қўлга киритиши мумкин

“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"