0

Тошкент вилоятида она 4 ёшли қизини калтаклади

Ҳозирда ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида она 4 ёшли қизини калтаклади

 

Тошкент вилояти Чирчиқ туманида она 4 ёшли қизини аёвсиз калтаклагани ва оғир тан жароҳати етказгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

 

Болалар омбудсмани сўрови асосида Ички ишлар органлари томонидан аниқланишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига 2020 йилда туғилган қиз танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган.

 

Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида 47 ёшли аёл 4 ёшли қизини қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Тиббиёт хулосасига кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган.

 

Бугун, 27 декабрь куни ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Э.Й га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 7-қисми «б» банди (оилавий зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Билдирилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"