Андижонда 5 киши конякдан заҳарланиб вафот этди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

22-26 декабрь кунлари Андижон вилоятида 22 нафар фуқаро коняк истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Mазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.







