Cаломатлик

Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг

Мутахассислар бу бўйича айрим тавсияларни беришди.

Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг

Янги йил яқинлашгани сари уй бекаларининг ташвишлари ортади. Улар байрам дастурхонига тортиладиган егулик ва ичимликлар рўйхатини камида бир ой олдин хаёлида шакллантириб олади, кейин эса уларни харид қилишга киришади.

 

Бироқ байрам дастурхонига тортиладиган ўнлаб турдаги егуликлар, таомлар, пишириқлар ва ширинликлар ҳар қандай одамнинг иштаҳасини қитиқлаб, тўғри овқатланиш меъёридан чиқариб юбориши мумкин.

 

Овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан яна таом ейилса, ҳазм жараёни оғирлашади. Жигар, буйрак ва ошқозон ости бези касалликлари бор кишиларда нотўғри овқатланиш туфайли ушбу хасталиклар кучайиши эҳтимоли юқори. Содда қилиб айтганда, овқатга тўлган меъданинг ҳаракат функцияси сустлашади ва ошқозондаги озиқ моддаларнинг шира билан аралашуви қийинлашиб, ҳазм жараёни издан чиқади.

 

Бу каби нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун мутахассислар томонидан, аввало, овқатланиш тартибига қатъий риоя этиш ва кун давомида сабзавотли салатлар, ошкўклар, ҳўл мевалардан оз-оздан ейиш тавсия қилинади. Негаки, табиий маҳсулотлар тез ҳазм бўлади, боз устига, улар меъдамизга оғирлик қилмайди.

 

Мутахассислар қуйидагиларни ҳам тавсия этади:

— бирдагина кўп овқат еб қўймасликка эътибор беринг;

— асосий овқатлардан олдин сабзавотли ва мевали салатларни истеъмол қилиш дуруст;

— овқатни кўкатлар ва хом ҳолдаги сабзавоту мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилиш ҳам ҳазм жараёнини меъёрлаштиради;

— ора-орада олма шарбатини ичинг, бу овқат ҳазмида фойдали;

— таом ҳарорати меъёрда бўлиши кераклигини ҳам эсдан чиқарманг;

— овқатлар оралиғида кўк чой ичсангиз бўлади, аммо муздек ичимликдан тийилган яхши;

— овқатдан кейин ҳаракатланиш тавсия этилади, пиёда сайр қилсангиз янада яхши;

— хамирли, ёғли, қовурилган овқатларда ҳам меъёрни билиш муҳим. Улардан кейин қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар танаввул қилсангиз, тезда фойдасини кўрасиз;

— ёғсиз гўшт ёки парҳезбоп товуқ гўштидан фойдаланинг;

— мевали торт ва калорияси паст ширинликлардан истеъмол қилинг;

— таомларни шу куннинг ўзида тайёрлаш катта аҳамиятга эга ва бу жараёнда кўпроқ ўсимлик ёғларидан фойдаланинг;

— шўр бодринг, тузлама ва консервалардан тийилсангиз, ўзингизга фойда;

— дудланган гўшт маҳсулотлари, майонезли салат ва пишириқлар ҳамда газланган ичимликлардан ортиқча фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ.

 

Умуман, тўғри овқатланиш нафақат байрам кунлари, балки ҳамма вақтда бирдек муҳим. Бунга амалга қилганлар байрамни яхши кутиб олади ва бир умр саломат бўлади.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.