Ўзбекистон

Атроф-муҳитни чиқиндига тўлдирган блогерга чора кўрилди

Ҳуқуқбузарга БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинланди.

Атроф-муҳитни чиқиндига тўлдирган блогерга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Жасжан номи билан машҳур блогер Ж.Ш. томонидан олинган Тошкент туманида ҳаёт учун хавфли ҳолат акс этган видео тарқалди. Бу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

 

Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилди. Натижада Ж.Ш. атроф-муҳитни ифлослантириб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни қасддан, жамоавий содир этгани маълум бўлди.

 

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

 

Таъкидланишича, Ж.Ш. томонидан бундай ҳуқуқбузарлик аввал ҳам содир этилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда ва қатъий чоралар кўрилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарнинг ҳамроҳлари шахсига аниқлик киритилмоқда ва уларга ҳам қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Атроф-муҳитни чиқиндига тўлдирган блогерга чора кўрилди | Zamon.uz