Байден 19 кишини “Озодлик” медали билан тақдирлади
Улар орасида футболчи Месси ҳам бор.

АҚШ президенти Жо Байден ўн тўққиз нафар таниқли шахсни “Озодлик” медали билан тақдирлади. Бу ҳақида Bloomberg нашри хабар берди.
Мукофотланганлар орасида футболчи Лионел Месси, моделер Ралф Лорен, сиёсатчи Ҳиллари Клинтон ва яна 16 киши бор.
“Озодлик” медали Қўшма Штатларнинг энг олий фуқаролик мукоготи ҳисобланиб, санъат, спорт, илм-фан ва бошқа соҳа вакилларига топширилади.







