Cаломатлик

Буйракни ёғ босиши саратонга олиб келади — тадқиқот

Олимлар сичқонлар ва инсон тўқималари намуналари устида тадқиқотлар ўтказиб, ёғ ҳамда шакарга бой маҳсулотлар буйрак ҳужайраларига таъсир кўрсатишини аниқлади.

Буйракни ёғ босиши саратонга олиб келади — тадқиқот

Калифорния университети тиббиёт мактаби олимлари буйракда ёғ тўпланиши ДНКга зарар етишига ва саратоннинг кенг тарқалган шакли — гепатоцеллюляр карциноманинг (ГЦК) ривожланишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари Science Daily журналида эълон қилинди.

 

Қайд этилишича, охирги 20 йилда ГЦКга чалиниш ҳолатлари 25-30 фоизга ошган. Саратоннинг ушбу тури тарқалишига асосий сабаб буйракда ёғ тўпланишидир — ҳозирда катта ёшли америкаликларнинг 25 фоизи бундан азият чекади. Уларнинг қарийб 20 фоизида метаболик дисфункция (MASH) билан боғлиқ касалликнинг оғир шакли мавжуд.

 

Олимларнинг сўзларига кўра, буйракдаги ёғ касаллигининг MASH ва буйрак саратонига айланиши — бу охири ўлим билан тугайдиган ҳолатдир. Шу билан бирга, ушбу жараён молекуляр даражада кечади.

 

Олимлар ўз тадқиқотларини сичқонлар ва инсон тўқималари намуналари устида ўтказган. Улар ёғ ва шакарга бой маҳсулотлар MASH’нинг ривожланишига хизмат қилиши, кейинчалик у буйрак ҳужайраларидаги ДНКга таъсир кўрсатишини аниқлади.

 

Натижада ҳужайралар эрта қарийди, бўлиниш қобилиятини йўқотган ҳолда метаболик фаол бўлиб қолади.

 

Олимларнинг маълум қилишича, қариш — бу ҳужайралар стрессига нормал жавобдир, у организмга зарар етган тўқималарни қайта тикланиши учун вақт беради ва шикастланган ҳужайраларга босимнинг олдини олади. Аммо гепатоцит деб аталувчи буйрак ҳужайраларида ушбу жараён бузилади. Баъзи зарарланган гепатоцитлар эса саратон ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Буйракни ёғ босиши саратонга олиб келади — тадқиқот | Zamon.uz