Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда ФВВ ходими 5 кишини пичоқлади

Жабрланувчилардан бири олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Қорақалпоғистонда ФВВ ходими 5 кишини пичоқлади

Қайд этилишича, вазирликнинг Махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси 1-сонли муҳандислик қурилиш батальони 2-отряд 5-гуруҳ оддий аскари Г.М. маст ҳолатда хизмат ўтаётган ушбу батальоннинг 1-отряд 5-гуруҳ оддий аскари Ж.Н.ни уриб, кўчага чиқиб кетган. Соат 03:30 да Нукус шаҳрининг Даналар кўчасида жойлашган 41-уйга кириб, уйдаги ошхона пичоғи ва чопқини олган. Шундан сўнг уйда ухлаб ётган 2000 йилда туғилган хонадон келинига тегажоғлик қилган. Унинг овозидан уйғонган турмуш ўртоғи З.К.га эса пичоқ билан тан жароҳати етказган. Сўнгра З.К.нинг отаси Д.А., унинг яна бир қариндоши Р.А.га чопқи билан ҳужум қилиб, уларга турли даражада тан жароҳат етказган.

 

Бундан ташқари, Г.М. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, соат чамаси 04:00 да Нукус шаҳри Айбуйир кўчасида жойлашган 18-уйда яшовчи А.С. уйининг эшигини ёпаётган вақтида унга ҳам чопқи билан ташланиб, воқеа жойидан қочиб кетган. А.С. эса ўғли С.А.ни чақириб, нотаниш бир одам тан жароҳат етказганини айтган. С.А. ушбу нотаниш кишини топиш учун машинасида кўчага чиққанида, Г.М. уни ҳам жароҳатлаган.

 

Жабрланувчиларнинг 1 нафари вафот этган, 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Воқеа жойидан 1 дона тиғ соҳаси узунлиги 20 см, эни 8 см, соп қисми узунлиги 12 см бўлган чопқи қонга ўхшаш доғлар билан ашёвий далил тариқасида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс (2005 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Г.М.) процессуал тартибда ушланган.

 

Ҳозирда Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания ташкил этилади.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қарздор банкдаги ҳисоб рақамларига банд солингач, солиқни тўлашга мажбур бўлган.

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Ҳозирда у жарима майдончасига жойлаштирилиб, аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Ҳозирда у вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.