Ўзбекистон

Навоийда Nexia икки кишини уриб юборди

Улар воқеа жойида вафот этишган.

Навоийда Nexia икки кишини уриб юборди

Ҳолат 2025 йил 1 январь куни соат 18:30 лар атрофида Қизилтепа туманининг Ўртақўрғон маҳалласи ҳудудида содир бўлган. С. исмли ҳайдовчи маҳалланинг Янгиланиш кўчаси бўйлаб ўтган йўлда Nexia машинасини бошқариб кетаётиб, 1971 йилда туғилган Н.Я. ҳамда унинг 1976 йилда туғилган турмуш ўртоғи Н.У.ни уриб кетган.

 

ЙТҲ оқибатида эр-хотин оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Уларнинг 3 фарзанди бўлган.

 

Марҳумларнинг яқинлари ҳолат юзасидан тегишли органларнинг ҳаракати суст бўлаётганлигидан норози.

 

“Ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган. Қолаверса, машинани катта тезликда бошқарган. Шунингдек, ҳолат содир бўлганида биринчи ёрдам кўрсатмаган. ЙТҲ содир бўлганига 3 кун бўлди. Бироқ ҳозирча ҳеч қайси орган ходими марҳумларнинг оиласидан хабар олиб, фарзандларига кўрилаётган иш юзасидан тушунтириш бермади. Нима бўлаётганидан хабаримиз йўқ. Балки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгандир. Тўғриси, иш “ёпди-ёпди” қилиб юборилишидан хавотирдамиз”, дейди марҳумларнинг яқини. 

 

Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланганми ёки йўқ, маълум эмас. Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳозирча ҳолат юзасидан муносабат билдирмади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Навоийда Nexia икки кишини уриб юборди | Zamon.uz