0

8 январь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғади.

8 январь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

8 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 1 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади. 

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик bo‘lmaydi.Ayrim жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. 

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи ҳудудларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади. 

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

8 январь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди