энг долзарб

Қамчиқ довонида расмга тушмоқчи бўлган икки киши вафот этди

Айни вақтда ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Қамчиқ довонида расмга тушмоқчи бўлган икки киши вафот этди

 

8 январь куни Қамчиқ довонида икки нафар фуқаро қор уюми босиб қолиши оқибатида вафот этди.

 

Ҳодиса содир бўлган ҳудудда жами 8 киши бўлган, улардан бири захира йўлга ўтиб суратга тушаётган вақтда сирпаниб, йиқилган. Ёрдам бермоқчи бўлган яна бир шериги унинг олдига тушгач, уларнинг устига бир неча метрлик қор уюми қулаган. Натижада икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

 

Маълум бўлишича, ҳолат Тошкент-Андижон-Ўш автомобиль йўлининг 141-километрида содир бўлган. Ушбу ҳудуд захира йўл ҳисобланиб, фақат махсус техникалар учун ҳаракатланиш мумкин бўлган. ФВВ қутқарувчилари шериклари мурожаатидан сўнг дарҳол воқеа жойига етиб борган. Маълум бўлишича, ҳодиса оқибатида вафот этган икки нафар шахс 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилганлиги аниқланган.

 

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини, марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланганини маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.