0

Фарғоналик қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча олиб ташланди

Мураккаб операция тўрт соат давом этган.

Фарғоналик қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча олиб ташланди

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тўрт соатлик мураккаб операция амалга оширилди. Унда қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча олиб ташланди.

 

Маълум бўлишича, қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган. Ота-онаси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиалига мурожаат қилади.

 

Текширувлар ўтказилганида қориннинг икки ёнида магнитлар йиғилиб қолгани аниқланган. Шифокорлар консерватив усулда даволашга киришиб, қайд қилдириш орқали шарчалардан 14 донасини чиқариб олади.

 

Шундан сўнг, ота-она боласини Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келади. Бу ерда гўдак яна бир бор текширувдан ўтказилгач, жарроҳлик амалиёти бошлаб юборилади.

 

Шифокорлар саъй-ҳаракати билан қизалоқ қорнидаги 135 та магнит шарча олиб ташланади. Айни чоғда қизалоқ шифокорлар назоратида ўзини яхши ҳис этмоқда.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"