Ўзбекистон

Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 киши вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 киши вафот этди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида таркибида олтин моддаси бўлган тошларни ноқонуний кавлаб олаётган 5 киши заҳарланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

 

9 январь куни соат 20:00 ларда Пахтачи тумани «Гулистон» маҳалласида яшовчи беш киши «Қорақўтон» тоғ конига қарашли шахтага тушиб, генератор ва бошқа ускуналар ёрдамида таркибида олтин моддаси бўлган тошларни кавлаб олаётганида генератордан чиққан ис газидан заҳарланган.

 

Оқибатда уларнинг икки нафари шахта ичи пастки қисмига йиқилиб, шахта девори тошларига урилиб воқеа жойида вафот этган. Қолган фуқаролар ис газидан заҳарланиш билан 10 январь куни соат 03:30 ларда туман марказий шифохонасига келтирилган.

 

Ҳозирда икки кишининг ўлими юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан Пахтачи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.