Долларнинг расмий курси пастлади
МБ валюталарнинг янги қийматини белгилади.

Марказий банк 2025 йил 15 январдан валюталарнинг янги курсини белгилади.
Унга кўра, АҚШ доллари курси 1,08 сўмга арзонлаб, 12 971,00 сўм этиб белгиланди.
Евро курси 84,51 сўмга ошди ва 13 308,25 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 15 797,38 сўм (+92,08).
Россия рубли 126,04 сўм этиб белгиланди (-0,57).







