Тошкент метросида яна носозлик кузатилди
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Бугун, 15 январь куни соат 12:30 лар атрофида “Машинасозлар” бекати платформасига кириш қисмида 38-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати аниқланган. Шу боисдан ушбу поезд машинист томонидан ҳаракат ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаракатдан тўхтатилган.
Белгиланган йўриқномага асосан, электропоезд машинисти томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳаракат таркибидаги носозлик 3 дақиқа ичида барараф этилган ва йўналишдаги вақт интервалига таъсир қилмаган ҳолда ҳаракат таркиби фаолияти қайта тикланган.
“Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда. Келтирилган ноқулайлик юзасидан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.







