Ўзбекистон

18 январь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилинди

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

18 январь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилинди

18 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир кечқурун қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим  жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.  Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ,  кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.  

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида  қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

custom img

Президент Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган стадионига ташриф буюрди

Реконструкция натижасида «Турон» стадиони сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тун-у кун ишлайдиган кўчада бўлди

Кўчаларни ободонлаштиришга 2,2 миллиард сўм ажратилган.

custom img

Президент Нукус шаҳридаги 1-сон техникум фаолияти билан танишди

Mазкур техникумда Буюк Британиянинг «Pearson BTEC» халқаро таълим дастури жорий этилган.

custom img

Президент Нукусдаги газоблок ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

«Cоals KS» корхонаси йилига 300 минг куб метр газоблок ва 165 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга.

custom img

Шавкат Мирзиёев Nukus Insulation Group корхонаси фаолияти билан танишди

Нукусда маҳаллий базальтдан замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда.

custom img

Қорақалпоғистонда 7,6 миллиард долларлик лойиҳалар ишга туширилди ва янги қувватлар қурилишига старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди.

custom img

Овқатдан заҳарланиш гумони: Фарғонада 31 киши шифохонага ётқизилди

Гумон қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва беморлардан тегишли намуналар олиниб, лаборатория текширувларига юборилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тиббиёт академияси билан танишди

Оролбўйида тиббиёт кадрлари малакасини ошириш учун замонавий имкониятлар яратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"